Нур-Султондаги «Карантин» капитани 25 ёшда экан

Нур-Султондаги «Карантин» капитани 25 ёшда экан

Бир неча ҳафтадан буён пойтахтда янги қаҳрамон иш юритяпти. Халқ "Карантин" капитани деб атаган бу шахс халқни уйда ўтиришга чақиради, кексаларнинг қўлидаги чиқиндиларни ахлатхонага ташийди, ўтган-кетганлар қўлига антисептик билан ишлов беради.

Tengrinews.kz портали суҳбатлаша олган ёш йигит аслида у таксичи ва волонтёр эканлигини айтган. Номини ошкор қилмасликларини илтимос қилган ва COVID-19 га қарши курашда махфийлигини сақлаб қолишни истаган.

Авваллари ҳам у эзгу ишлар билан шуғулланган: кексаларга ёрдамлашган, муҳтож одамларни бепул етказиб қўйган. Бугунги мураккаб кунларда ҳам четда қолишни истамаган. Коронавирусга, хавфсизлик қоидаларига эътибор бермаётган одамлар бор. Аммо оддий таксичи кўпчилик эътиборини тортиши амримаҳол. Шунинг учун йигит либосини ўзгартиришга қарор қилди.

"Волонтерларнинг ўзлари тиккан оқ комбинезони, ва ёмғирга қарши ёпинчиқ кийиб олдим. Одамлар дарҳол эътибор бера бошлади", дейди у.

Ёш йигит ҳамиша костюмда юравермайди. Қоидабузарлар кўринмаса – у оддий кийимида юраверади. Аммо кимдир карантин қоидаларини бузаётганини кўрса – хавфнинг олдини лишга киришади.

"Дейлик,  магазинга кираман. Сотувчилар ниқоб ва қўлқопсиз ўтирганини кўрсам, аста чиқаман ва "Карантин капитани" қиёфвсида қайтиб келаман. Сотувчиларга касал юқтириб олиши, кейин кўп одамларга тарқатиши мумкинлигини тушунтираман.  Шунда кўпчилик вазиятнинг мураккаблигини англай бошлайди ".

Йигит касаллик чекингунича тез-тез янги қиёфада халқнинг олдига чиқишини билдирди.

 

Фото: tengrinews.kz