Депутатлар Биринчи Президент мақоласи ҳақида

Депутатлар Биринчи Президент мақоласи ҳақида

Келажакка ишончни мустаҳкамлаш. Яқинда чоп этилган Биринчи Президентнинг «Бирга бўлсак – енгамиз» мақоласида,  депутатлар фикрича, Нурсултон Назарбоев ўтмишни таҳлил қилган, бугунги кунни баҳолаган ва келажакка йўлланма берган. Мурожаатда айтилишича, оғир кунларда бирорта фуқаро эътибордан четда қолмайди.

АЗАТ ПЕРУАШЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

- Мақолани ўқиб чиқдим. Президент юзага келган вазият хусусида фикрларини билдирган. Биринчи Президент сифатида у давлатимиз фаолиятига маънавий, ахлоқий ва маърифий баҳосини берди. Унинг айтишича, бугунги кунда барча маҳкамалар фаолияти формати ўзгариши лозим.

ГЕННАДИЙ ШИПОВСКИХ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

- Мақоланинг маълум жиҳатларига келсак, энг аввало давлатга, давлат раҳбарига ёрдам кўрсатишимиз зарур. Айни вақтда, Бауржан Мўмиш ўғлининг сўзларини эсга олгим келди: “Тартибга бўйсунган қул бўлмайди”. Мақаолада барча шарт-шароитлар мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун йўналтирилгани айтилган.

 

Фото: zakon.kz