Қ. Тўқаев коронавирусни аниқлаштизимлари ишлаб чиққан қозоғистонлик олимларга миннатдорчилик билдирган

Қ. Тўқаев коронавирусни аниқлаштизимлари ишлаб чиққан қозоғистонлик олимларга миннатдорчилик билдирган

“Ақўрда” сайти маълумотига кўра, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев М. Айқимбаев номли Алоҳида хавфли инфекциялар миллий илмий маркази ҳамда Миллий биотехнологиялар маркази жамоасига миннатдорчилик мактуби йўллади.

"Мамлакатимизнинг иккита етакчи илмий институтлари жамоаларини юксак муваффақият - коронавирус COVID-19ни аниқлаш имконини берувчи тест тизимлари яратишлари муносабати билан муборакбод этаман. Алоҳида хавфли инфекциялар миллий илмий маркази ҳамда Миллий биотехнологиялар маркази жамоаси олимлари ва мутахассислари меҳнати туфайли қисқа муддатда жаҳон стандартларига ҳар томондан мувофиқ бўлган жуда  муҳим тестлар яратилди. Сизнинг ютуқларингиз мамлакатимиз биотиббиёт соҳаси рақобатбардош эканлиги  ва жаҳонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш даврида унинг ишланмалари истиқболли эканлигини кўрсатди. Мазкур тестлар кўп сонли қозоғистонликлар ҳаёти ва саломатлигини сақлаб қолишга хизмат қилишига ишонаман ", дейилади Давлат раҳбари раҳматномасида.

Қосим-Жўмарт Тўқаев олимларга самарали меҳнати учун миннатдорчилигини билдирди, фаровонлик ва янги ютуқлар тилади.

 

Фото: belta.by