COVID-19: Қозоғистонда психологик ёрдам сайти ишга туширилди

COVID-19: Қозоғистонда психологик ёрдам сайти ишга туширилди

Қозоғистонда аҳолини психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун махсус сайт ишга туширилди. Бу ерда психолог ёки психотерапевт онлайн-маслаҳатини олиш мумкин, қизиқтирган саволларга жавоб топасиз.Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шундай маълумот тарқатди. Мутахассислар стрессни бошқариш йўлларини ўргатади, шунингдек, болаларга коронавирус нималигини қандай тушунтириш ҳамда карантин даврида оила тотувлигини қандай таъминлаш ҳақида маслаҳатлар беради. Бу лойиҳада мамлакатимизнинг 70 дан ортиқ психологи иштирок этяпти. Улар энг илғор халқаро тажрибага таянган ҳолда ёрдам кўрсатади.

ЖУЛДИЗАЙ АЛИЕВА, РЕСПУБЛИКА ПСИХИК САЛОМАТЛИК ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ РАҲБАРИ, ПСИХОЛОГ:

- Стресс, жаҳл, хавотир, чарчоқни йўқотиш ва салбий фикрларга қарши курашиш услублари мавжуд. Бу машқларни уйда ҳам бажариш мумкин.

Психологлар ёмон хабарларни кўнглига яқин олмасликни, улар оқимини имкон қадар камайтиришни маслаҳат беради. Бунинг ўрнига мусиқа тинглаш, спорт билан шуғулланиш ва кўпроқ яқин одамлар билан мулоқотда бўлишни таклиф этишади. Энг муҳими эса, ушбу мураккаб давр ўтиб кетишини унутмаслик лозим.

 

Фото: republic.ru