COVID-19: Қарағанди вилояти, Ақтўбе ва Тароз карантинга ёпилади

COVID-19: Қарағанди вилояти, Ақтўбе ва Тароз карантинга ёпилади

Қарағанди вилояти ва яна Қозоғистондаги иккита шаҳар коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли карантинга ёпилади. Бугун соат 21 дан бошлаб, Ақтўбеда барча турдаги транспорт воситалари қатнови тўхтатилади. Шаҳар аҳлидан ўта зарур бўлган ҳоллардагина уйдан чиқиш сўралди.

НУРСУЛУ БЕРКИМБАЕВА, АҚТЎБЕ ВИЛОЯТИ МАҲСУЛОТ ВА ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ  ДЕПАРТАМЕНТИ БОШЛИҒИ:

- Бу даврда шаҳарда дорихона, озиқ-овқат дўконлари ва аҳоли таъминоти объектларидан бошқа барча муассасалар ўз фаолиятини тўхтатади. Рўйхат билан шаҳар ҳокимлиги сайтида танишиш мумкин. Жамоат транспорти қуйидаги вақт оралиғи режимида ишлайди: 7 дан 9 гача; 12 дан 14: гача ва 17 дан 21 гача. Ақтўбе шаҳри фуқароларига уйдан чиқиш тақиқланади, ишга, яқиндаги дўкон, дорихона ва чиқинди ташлаш учун чиқиш бундан мустасно.

Тун ярмида Қарағанди вилояти ҳам карантин учун ёпилади. Қарағанди, Абай, Сарани, Темиртау ва Шахтинскда яшовчилар, шунингдек, Бухар-Жирау туманидаги бир нечта аҳоли яшаш пункти аҳолиси карантин чораларига риоя қилишига тўғри келади.

7 апрелдан Тароз шаҳрида ҳам карантин татбиқ этилади. Бироқ бу ерда ҳалича жамоат  транспорти ҳаракатига тақиқ қўйилмади. Автобуслар шаҳар бўйлаб эрталаб 7 дан 20 га қадар қатнайди.

 

Фото: kaskelen.kz