Нур-Султон аҳоли ўз-ўзини яккалаши кўрсаткичи юзасидан мавжуд 5 баллдан 4,25 балл олди

Нур-Султон аҳоли ўз-ўзини яккалаши кўрсаткичи юзасидан мавжуд 5 баллдан 4,25 балл олди

Пойтахтда аҳолининг ўз-ўзини яккалаши максимумга яқинлашди. Унда бу кўрсаткич 4,25 баллга етди. Аҳоли онглилиги ва кўрсатилаётган мажмуавий ишлар туфайли бундай даражага эришилди. Шаҳар ҳокими ўринбосари Малика Бектурова шундай маълумот тарқатди.

«Пойтахтда «Сергек» индексига кўра, 2020 йил 12 мартига нисбатан иш кунлари ҳаракатланаётган автомобиллар сони  71 фоизга камайди», деб таъкидлади ҳоким муовини.

Таъкидлаш жоизки, карантин вақтида амалда эришилиши мумкин бўлган энг юқори даража 4,5 баллга тенг. Бунда шаҳар хизматлари, полиция, “тез ёрдам”, озиқ-овқат етказиб бериш ва бошқалар ҳисобга олинади.

«Аҳоли онглилиги ва мажмуавий чора-тадбирлар туфайли карантин даврида аҳоли ўзини эҳтиётлаётгани сезиляпти. Вирус тарқалишини тўхтатиш учун баҳамжиҳат бўлишимиз, ўз-ўзини яккалашга доир талабларни бажариш зарур», таъкидлади Малика Бектурова.

 

Фото: tengrinews.kz