Қозоғистон фуқароларига ижтимоий ёрдам чора-тадбирлари ташкил этади

Қозоғистон фуқароларига ижтимоий ёрдам чора-тадбирлари ташкил этади

Мамлакатда юзага келган фавқулодда вазиятда Давлат ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмайди. Яқинда телемурожаат билан чиққан президент Қосим-Жўмарт Тўқаев шу фикрни таъкидлади. Давлат раҳбари фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор самарали тадбирларни тилга олди. Эндиликда барча давлат нафақалари ва пенсиялар 10 фоизга ортади. Президент қўшимча ижтимоий тўловлар олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхатини кенгайтирди. Фавқулодда ҳолат вақтида ишсиз қолганлар, ўзини ўзи иш билан таъминлаётганлар ҳамда расмий иш ўрни бўлмаганлар 42,5 олишлари мумкин бўлади.  Бундан ташқари, келгуси уч ой давомида барчага тиббий суғуртаси бор-йўқлигидан қатъий назар, ҳаммага тўла ҳажмда медицина ёрдами кўрсатилади.

ҚОСИМЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Бепул озиқ-овқат жамланмалари топшириладиган аҳоли қатламлари кенгайтирилиши лозим. Бундай жамланма 1, 2, 3 гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар ва расмий рўйхатга олинган ишсизларга берилади. Жами, 800 минг фуқаро бундай кўмак олади.  Келгусида шунчаки маҳсулотлар топширишдан ўздари истаган тарзда харид қилишлари учун маблағ ўтказиш шаклида амалга оширилиши лозим.

Кичик ва ўрта бизнес учун солиқ енгилликлари

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун солиқлардан енгилликлар кўзда тутилган. Иқтисодиётнинг энг катта зарар кўрган соҳалари -  умумовқатланиш, савдо, транспорт ва консультация хизматлари, IT-соҳа, меҳмонхона бизнеси, туризм ярим йилга маош жамғармаси солиқларидан озод қилинади. Кичик ва ўрта бизнес субъектларига уч ойга барча солиқларни кечиктириш ҳуқуқи берилади.

 

Фото: otyrar.kz