Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири: «Масофадан ўқитиш Қозоғистонда 4 йўналишда олиб борилади»

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири: «Масофадан ўқитиш Қозоғистонда 4 йўналишда олиб борилади»

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги 80 мингта компьютер сотиб олиш ва мамлакат ўқувчиларига тарқатишни режалаштирмоқда. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда вазир Асхат Айтмағамбетов шуни маълум қилди. Бундан ташқари, карантин даврида мактабдаги техника воситалари ҳам ўқувчи ва ўқитувчиларга вақтинча фойдаланишга берилади. Вазирнинг айтишича, Қозоғистонда масофадан ўқитиш 4 йўналишда амалга оширилади. Бунда телеканаллардан ҳам, радио орқали дарслар беришдан ҳам фойдаланилади. Вазирнинг фикрича, электрон почта ва интернет-платформалар ҳам бу ишда фойдали бўлади.

АСХАТ АЙМАҒАМБЕТОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ ВА ФАН ВАЗИРИ:

- Биз ҳозир бир қанча интернет-майдончаларни ишга тушириш ниятидамиз, улардан баъзиларини йўқдан оёққа қўйишга тўғри келди. Шу билан бирга уларнинг бир қанча ишга тайёр бўлди дея оламиз. Улар орқали дарслар олиб борилади. Шунингдек, жаҳондаги барча мамлакатлар фойдаланаётган интернет-майдончалар ҳам бор. Улардан мутлақо бепул фойдаланиш мумкин. Шу кунларда рақамли тизимлар ишга туширилаяпти. 6 апрелгача интернет-майдончалар тўла ишга тушади.

АсхатаАйтмағамбетовнинг айтишича, ўқувчилари сони 80 дан оз бўлган кам комплектли қишлоқ мактабларидагина анъанавий таълим формати сақлаб қолинади. Уларда дарслар икки сменада ўтади, дарс давомийлиги 30 минутни ташкил қилади. Аммо бу масала юзасидан ҳали аниқ қарор қабул қилинганича йўқ.

 

Фото: en.islcollective.com