Қозоғистон веб-сайтлари бепул тақдим этилади

Қозоғистон веб-сайтлари бепул тақдим этилади

Қозоғистон алоқа операторлари фавқулодда ҳолат даврида ўз абонентларига қўшимча ҳақ тўламасдан, ҳатто балансида бир чақаси ҳам қолмаган абонентларга хизмат кўрсатиш бўйича турлича йўл-йўриқларни ишлаб чиқмоқда. Бундай имкониятлар тўғрисида ҳар бир қозоғистонлик ўз алоқа операторидан билиб олиши мумкин.

Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт инновациялари ва аэрокосмик саноат вазирлигида Фавқулодда ҳолат вазиятида Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ алоқа операторлари томонидан қозоғистонликларга яратилган енгилликлар тўғрисида маълумот  берилди.

«Таълим даргоҳлари масофадан ўқишга ўтаётгани сабабли интернетга эркин уланиш жуда муҳим. Мамлакатнинг энг йирик алоқа операторлари - «Казахтелеком» ҲЖ,«Транстелеком» ҲЖ, «Astel» ҲЖ,«Кар-Тел» МЧБ, «Кселл» ҲЖ, «Мобайл Телеком-Сервис» МЧБ олий ўқув юртлари, электрон маълумотлар, онлайн-кундаликлар, электрон таълим порталлари ва бошқа таълимий дастурларга эркин кириш имкониятини яратган. Шунингдек, қуйидаги сайтларга кирилганида трафик бепул: коронавирусе www.coronavirus2020.kz, www.egov.kz,  шунингдек, eGov Mobile иловаси», деб таъкидланади баёнотда.

Шу билан бирга, вазирлик расмий сайтида таъкидланишича, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Кар-Тел» МЧБ, «Кселл» ҲЖ, «Мобайл Телеком-Сервис» МЧБ коронавирус эпидемиясига қарши курашаётган барча врачларга бепул мобиль алоқа тақдим этган. “Мамлакатда  20 000 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари Фавқулодда ҳолат вазиятида бепул алоқа ва интернет билан таъминланмоқда», деб маълум қилинади сайтда.  

Аҳолининг эпидемиологик вазиятдан бохабарлигини таъминлаш мақсадида уяли алоқа операторлари мобил телефонлардан 1406 сall-марказига қўнғироқ қилиш бепуллигини таъминлашди. Бу ерда фуқаролар мутахассислар маслаҳатларини олиши мумкин.   

Айни вақтда «Казахтелеком» ва «Транстелеком» фавқулодда ҳолат вазиятида алоқа хизмати, интернет ва рақамли телевидения учун қарзи бўлган тақдирда ҳам узиб қўймасликка қарор қилган.

«Нафақадорлар ва имконияти чекланган шахслардан иборат бўлган ижтимоий тариф планлари абонентларига «Кар-Тел» МЧЖ Фавқулодда ҳолат даврида бепул алоқа ва интернет тақдим этмоқда. Айни вақтда, барча мобил алоқа операторлари роумингда бўлган абонентларини яқинлари билан алоқа боғлаши учун бонус баланси ёки ижтимоий тармоқлар ва  мессенджерларга бепул интернет-трафик билан таъминламоқда.  Айни вақтда, тадбиркорларни Фавқулодда ҳолат даврида қўллаб-қувватлаш учун айрим операторлар карантин туфайли ёпилган савдо ва хизмат корхоналари биносини масофадан видеокамера воситасида кузатиб туриш учун имтиёзли даврга эга махсус тариф планлари жорий этди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда операторлар иш ҳажми ортганКоммуникация тармоқлари мунтазам ишлаши учун уларни сутка давомида кузатиш зарурати туғилди. Бундан ташқари, 1414 Сall-маркази ишини кучайтириш ва давлат хизматчиларини масофадан ишлашга ўтказиш учун қатор тадбирлар амалга оширилди», дейилади вазирлик баёнотида.

 

Фото: akket.com