Нур-Султон ва Алмати шаҳарларида 30 март билан 5 апрель орасида корхоналар ва муассасаларда иш тўхтатилади

Нур-Султон ва Алмати шаҳарларида 30 март билан 5 апрель орасида корхоналар ва муассасаларда иш тўхтатилади

Жума куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин иштирокида ўтказилган Президент қошидаги Фавқулодда ҳолат тартибини таъминлаш бўйича давлат комиссияси селектор йиғилишида Нур-Султон ва Алмати шаҳарларида 30 март билан 5 апрель орасида корхоналар ва муассасаларда иш тўхтатилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра: «Давлат комиссияси коронавирус инфекцияси тарқалишини чеклаш мақсадида Нур-Султон ва Алмати шаҳарларида 30 март билан 5 апрель орасида, ҳокимликлар, ҳуқуқни ҳимоялаш органлари, омавий ахборот воситалари, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва ҳамда кундалик ҳаётни таъминловчи бошқа ташкилотлардан ташқари, мулк  шаклидан қатъи назар барча корхоналар ва муассасалар ишини  тўхтатиши ҳақида қарор қабул қилинди. Ишини давом эттирадиган корхоналар тўлиқ тизими ҳокимликлар билан биргаликда аниқланади”.

Фото: egemen.kz