Қозоғистон фуқароларнинг ватанга қайтиб келишини ташкил этмоқда

Қозоғистон фуқароларнинг ватанга қайтиб келишини ташкил этмоқда

33 қозоғистонлик Саудия Арабистонидан ватанига қайтиб келди. Уларни Мудофаа вазирлигининг махсус самолёти Ақтауга олиб келди. Уларнинг барчаси коронавирус тарқалишидан аввал Саудия Арабистонининг ғарбидаги Жидда шаҳрида яшаган. Мамлакатда халқаро ҳаво, ер усти, денгиз алоқалари тўлиқ тақиқлангани туфайли улар қайтиш имконига эга бўлмаган. Ҳозир янги келган фуқаролар карантинда. Келгуси икки ҳафта давомида улар шифокорлар назорати остида бўлади.

Яна 335 нафар юртдошимиз Туркиядан қайиб келди. Улар Алмати ва Ақтау аэропортларига келтирилган. Ватандошлар қаторида Туркияда таълим олаётган талабалар, шунингдек, бошқа мамлакатлардан келаётган транзит йўловчилар бўлган.

Али Жакежанов, талаба:

- Биз транзит рейс билан Истамбул орқали Алматига учиб келдик. Аммо коронавирусга боғлиқ муаммолар туфайли Алматига учадиган самолётимизга етиб кела олмадик. Натижада, Истамбул аэропортида қолиб кетдик. Хайриятки, Қозоғистоннинг Истамбулдаги бош лигиллиги ёрдамида Туркия ҳудудига кира олдик.

Икки юздан зиёд қозоғистонликлар Польшадан ватанга қайтиб келди. Улар учун Варшавадан махсус чартер рейси ташкил қилинди. Жами 207 йўловчи етиб келди. Уларнинг асосий қисми – Европада ўқиётган талабалар. Яна 55 қиозоғистонлик АҚШдан қайтиб келиши режалаштирилган. Халқаро авиаалоқа узилиб қолгани ва хорижликлар учун транзит зоналари ёпилгани туфайли улар қайтиб келолмай қолганди. \Нью-Йоркдан қозоғистонликлар Москва орқали учади.

Шунингдек, мамлакатимиз авиакомпаниялари қозоғистонликларни Туркия, Грузия, Россия, Буюк Британия, Малайзия, Германия, Араб амирликлари ва Нидерландиядан олиб келиши кутиляпти. Таъкидлаш жоизки, юртдошларимизни Ватанга қайтариша Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги оператив штаб ёрдам беряпти.

 

Фото: profi.travel