#BizBirgemiz акцияси Қозоғистон бўйлаб кезяпти

#BizBirgemiz акцияси Қозоғистон бўйлаб кезяпти

«Біз біргеміз!» акцияси бутун мамлакатни қамраб олди. Унинг асосий мақсади – карантин даврида аҳолига ёрдам кўрсатиш. Энг муҳими, ҳар бир қозоғистонлик ғамхўрлик ва ҳамдардлик кўрсатиши мумкин.

Шаҳарлар ва вилоятларда кўп болали, кам таъминланган оилалар, ёлғизқўл  кексалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари ташкил қилиняпти. Шунингдек, коронавирус инфекцияси одини олиш учун зарур бўлган антисептиклар ва тиббиёт ниқоблари ҳам тарқатиляпти. Маҳаллий фермерлар ҳам эзгулик акциясини қшллаб-қувватлаяпти. Улар экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ажратишяпти. Қатор тадбиркорлар ниқоблар тикиб, бепул тарқатяпти. Қарағанди вилоятида ҳомийлар маблағи ҳисобига COVID-19га чалинганларни ташиш учун иккита капсула харид қилинди. Меценатлардан бири эса шифохоналар учун инфекцияни жадал аниқлаш имкониятини берувчи экспресс-тестлар харид қилиш учун маблағ ажратди.

 

Фото: ekaraganda.kz