Даурен Абаев: Давлат раҳбари топшириқлари тўлиқ бажарилади

Даурен Абаев: Давлат раҳбари топшириқлари тўлиқ бажарилади

Давлат раҳбари Фавқулодда ҳолат бўйича Давлат комиссиясида тилга олган барча масалалар рўёбга чиқарилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаев баёнот берди.

«Давлат раҳбари мисли кўрилмаган бўҳронга қарши чора-тадбирларни тилга олди. Барча муҳтожлар давлатнинг ёрдамини ҳис қилади. Президентнинг асосий фикри – бугунги мураккаб замонда давлат ҳеч кимни ёрдамсиз қолдирмайди. Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ва фуқаролардан тушаётган саволларнинг кўп қисми Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириқларини рўёбга чиқариш хусусида берилган», деди Даурен Абаев.

Шунингдек, Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири барча давлат органлари, вазирликлар ва ҳокимликлар бугунги кунда Президент илгари сурган вазифаларни рўёбга чиқариш бўйича Йўл хариталарини яратаяпти. Бугун Ҳукуматда бу мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди. “Шу муносабат билан Ҳукумат уларни рўёбга чиқаришнинг аниқ механизмларини эълон қилгунича сабр қилишни сўраган бўлардим”, деб таъкидлади Даурен Абаев.  

Фото: baigenews.kz