Наврўз – янгиланиш ва бирдамлик байрами

Наврўз – янгиланиш ва бирдамлик байрами

Наврўз – илдизлари асрлар қаърига уланган байрам. Коронавирус глобал пандемиясига ва оммавий тадбирлар бекор қилинганига қарамай, қозоғистонликлар баҳорги тенгкунликни оила даврасида нишонлаяпти. Наврўз кунларида астрономик ҳодиса билан бир муддатда нишонланади, шу кундан сўнг зимистон чекинади. Шунинг учун ҳам байрам номи нав рўз, яъни, янги кун деб аталган. Тарихий солномаларга кўра, қадимги Миср ва Римда ҳам бу кун байрам қилинган. Туркийтилли мамлакатларда эса у муқаддас ҳисобланади.

Шу кунларда байрамни Узоқ Шарқдан Болқонгача, Марказий Осиёдан Кавказ, Яқин Шарққача бўлган ҳудудда, 300 миллион нафардан зиёд одам нишонлайди. 2009 йилда Наврўз байрами ЮНЕСКО нинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Бу қарорни БМТ Бош Ассамблеяси ҳам қўллаб-қувватлаган.

ҒАРИФЎЛЛА ЕСИМ, ФАЛСАФА ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР:

- Биз ҳали Наврўзни бутун сайёрамиз миқёсида нишонлаймиз. Мен бунга ишонаман. Ва шу йўналишда ҳаракатланяпмиз. Ҳозир уни деярли ҳамма ерда байрам қилишади. Чунки бу кунда табиат уйғонади. Наврўз – баҳор, яшариш  байрами. Бу кунларда инсон ва табиатнинг ўзаро узилмас ришталарини ҳис қиламиз.

 

Фото: yandex.kz