Олимпиада машъаласи Японияга олиб келинди

Олимпиада машъаласи Японияга олиб келинди

Олимпиада машъаласи жума күни Грециядан Япониянинг шимолий-шарқидаги Мияги префектурасига етказиб берилди, деб маълумот тарқатди ТАСС ахборот агентлиги  Киодо агентлиги тарқатган маълумотга таяниб.

Ўйинлар машъаласи Япония ҳудудидаги эстафетаси 26 март куни Фукусимада бошланади. Коронавирус тарқалиш эҳтимолин ҳисобга олган ҳолда маҳаллий ҳокимият аҳолини бу маршрутда тўпланмасликни маслаҳат берди. Мамлакат ҳукумати ва Токио раҳбарияти Олимпиада ўйинларини ўтказишни тўхтатиш ниятида эмас. Улар  коронавирус беллашувларга зарар келтирмайди, деган умидда. Япония томони Ўйинларни томошабинларсиз ўтказиш ёки кейинга қолдиришга қарши. Олимпиада 24 июлдан 9 августгача ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, расмий маълумотга кўра, Японияда 1600дан зиёд COVID-19 юқтириш ҳоллари рўйхатга олинган, 40 одам ҳаётдан кўз юмган.

Фото: ribalych.ru