Чимкентда коронавирусга ыраши курашиш учун махсус штаб тузилди

Чимкентда коронавирусга ыраши курашиш учун махсус штаб тузилди

COVID-19-нинг тарқалишининг олдини олиш учун Чимкентда махсус штаб қурилди. Унга шаҳар ҳокими Мурат Айтенов раҳбарлик қилади. Штаб коронавирусга қарши кураш чора-тадбирлари юритилишини назорат қилади, шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол барқарорлигини кузатиб боради. Биринчи навбатда, шаҳар ҳокимлиги маҳаллий тикувчилик фабрикаларида кўп марта ишлатиладиган ниқоблар тикишни йўлга қўйишни топширди. Фуқаролар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилади. Коронавирус юқиши ҳоллари аниқланса – шаҳарда 170 ўринли карантин маркази тайёрлаб қўйилган. Давлат – хусусий ҳамкорлик доирасида очилган соғлиқни сақлаш масканлари ҳам коронавирус билан курашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр.

ЕРБЎЛ САДИР, ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Ушбу соҳага инвестор келиб, ўзлари шифохона очиб, халққа хизмат кўрсатиши учун имкониятлар бор. 9 инвестор даволаш масканлари очмоқчи. Режаларини рўёбга чиқараяпти. Бу – иккинчи шифохона.

 

Фото: liter.kz