Қозоғистон минтақаларида коронавирус олдини олиш тадбирлари кучайтирилди

Қозоғистон минтақаларида коронавирус олдини олиш тадбирлари кучайтирилди

Минтақаларда коронавирус олдини олиш бўйича тадбирлар кучайтирилди. Қарағанди вилояти йўлларида санитар постлари ўрнатилди. Минтақага кириб келаётганларнинг барчасида коронавирус инфекцияси белгилари борлиги текширилади. Бу иш кеча-кундуз давом этиши режалаштирилган. Шунингдек, вилоятдаги автопарклар кучайтирилган санитария назоратига ўтди. Минтақада барча автобуслар, вокзаллар, болалар ва спорт майдончалари, бошқа жамоат жойлари дезинфекция қилиняпти. Бугунги кунда Қарағанди вилоятида COVID-19 касаллигига чалинганлар аниқланганича йўқ. 113 одам стационар, 39 одам уй карантинида.

Ақмўла вилояти давлат идоралари, хусусий компаниялари онлайн ишлаш тарибига ўтказилди. Минтақа врачлари беморларга Интернет орқали маслаҳат беряпти. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, рақамлаштириш ишлари туфайли узоқ қишлоқларни қамраб олиш имконияти кенгайган. Шуни ҳам айтиш керакки, минтақада коронавирус билан касалланиш ҳоллари рўйхатга олинмади. 31 одам стационарларда карантинда. Улардан 16 тасида COVID-19 тасдиқланмади.

Шу билан бир вақтда, Шимолий-Қозоғистон вилоятида суд жараёнларини масофадан ўтказишга тайёргарлик ишлари давом этяпти. Фуқароларни шахсан қабул қилиш имкон қадар камайтирилди.

ГУЛЬЗИЯ ЕДРИСОВА, ШИМОЛИЙ-ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИДА СУДИ СУДЬЯСИ:

- Бундан ташқари, биз барча сафарлар, семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни кейинга қолдирдик. Жойларга чиқиб ўтказиладиган суд йиғилишлари ҳам тўхтатиб қўйилди. Ҳамма нарса ўзимизга боғлиқ. Юзага келган вазиятда диққатли бўлиш зарур.

Ақтўбе вилояти корхона ва компаниялари ҳам янги тартибда ишлашга ўтмоқда. Масофадан ишловчилар сони ортиб бормоқда. Шундай бўлса-да, кўзланган иш ҳажми бажариляпти. Бизнесга тегишли ёрдам кўрсатиляпти.

ҚАЙРАТ БЕКЕНОВ, АҚТЎБЕ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ:

 - "Оддий буюмлар иқтисодиёти" ёки Йўл харитаси дастури доирасида 6 фоизли кредитлар берилади. Бу ҳам давлат ёрдами. Айни вақтда, солиқлардан енгилликлар кўзда тутилган.

Фото: time.kz