22 мартдан бошлаб Нур-Султонга кириш-чиқиш чекланади

22 мартдан бошлаб Нур-Султонга кириш-чиқиш чекланади

72 соат. Пойтахт аҳли ва меҳмонларига авиа ёки темирйўл транспорти воситасида шаҳарга қайтиб келиш ёки ундан чиқиб кетиш учун шунча вақт берилади. Марказий телекоммуникациялар марказида бўлиб ўтган брифингда Нур-Султон шаҳри ҳокими ўринбосари Бахтияр Макен шуни маълум қилди. Унинг айтишича, 22 мартдан бошлаб Нур-Султонга кириш ва чиқишда чекловлар қўйилади.

«Транзит юк ташишлар амалга оширилишда давом этади, аммо бу транспорт тўхтаб ўтмайди, кучайтирилган санитария назоратига олинади. Айни вақтда, озиқ-овқат маҳсулотлари учун яшил йўлак очилади».

Унинг сўзларига кўра, шаҳар савдо тармоқларида ва омборларида ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар етарлича миқдорда ғамланган. Маҳсулотлар олиб келишда муаммо йўқ. Шаҳар раҳбарияти бу масалани минтақалар билан келишиб олган. «Шуниси муҳимки, биринчи эҳтиёж моллари сотилаётган барча савдо нуқталари кучайтирилган тартибда ишлайди. Биз уларни мунтазам кузатиб бормоқдамиз».

Айни вақтда, спикер айтишича, коронавирус билан касалланганлар сони ортган тақдирда фойдаланилиши учун пойтахтда қўшимча ётоқ ўринлари кўзда тутилган. Шунингдек, фармацевтика ассоциацияси, товарлар ва хизматлар сифатини назорат қилиш департаменти билан дори-дармонлар, тиббий воситалар нархи ва етказиб бериш юзасидан ўзаро ҳамкорлик хусусида уч томонлама меморандум имзоланган, деб таъкидлади Бахтияр Макен.

Фото: tengrinews.kz