Автобус қатнови чекланди

Автобус қатнови чекланди

Қозоғистон билан Хитой, Ўзбекистон ва Монголия ўртасида мунтазам йўловчилар ва юк ташиш тўхтатилди. Шунингдек, Россия ва Қирғизистон ўртасидаги мунтазам халқаро автобус ва микроавтобус алоқаси икки баравар қисқартирилди. Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлигида шундай маълумот тарқатилди. Бундан ташқари, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия, ХХР, Монголия, Украина, Тожикистон билан Қозоғистон ўртасида бир марталик йўловчи ташиш учун ижозатнома бланклари бериш ҳам тўхтатилган. Бу бланклар туристик ва буюртма йўналишлар учун мўлжалланган.

Шунингдек, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида доимий ва доимий бўлмаган автобус, микроавтобус ташишлари транзити ҳам тўхтатилган.

Шу билан бир вақтда, маҳкамада таъкидлашларича, Фавқулодда ҳолат вазиятида автомобиль транспорти воситасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва юкларни ташишда, шу жумладан, халқаро икки томонлама ва транзит алоқаларга ҳам, чеклов қўйилмайди. Айни вақтда юк ташувчилар санитар-эпидемиология ва карантин меъёрларига қатъиян риоя этиши зарур.

 

Фото: news.mail.ru