Пойтахт шаҳарларда карантин бошланди

Пойтахт шаҳарларда карантин бошланди

Нур-Султон ва Алмати шаҳарларида карантин тартиби жорий этилди. Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ равишда Фавқулодда ҳолатни таъминлашга оид комиссия шундай қарор қабул қилган эди. Бугундан бошлаб ҳар иккала шаҳарда блок постлар ишга туширилди. Улар тепловизорлар билан жиҳозланган. Мудофаа вазирлиги аскарлари ва полиция ходимлари сутка давомида навбатчилик қилади. Транспортлар ва фуқароларнинг кириши ва чиқиши чекланган. Темирйўл қатнови тўхтатилган. Йирик савдо марказлари ва бозорлар ёпилди. Подъездлар, жамоат транспорти, автобус бекатлари дезинфекция қилиняпти.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ равишда киритилган Фавқулодда ҳолат тартибига бўйсунмаган, Нур-Султон ва Алмати шаҳарларидаги карантин тартибини бузган фуқаролар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

Фото: inform.kz