Нур-Султон ва Алматида блок-постлар қўйилди

Нур-Султон ва Алматида блок-постлар қўйилди

COVID-19 эпидемиясига йўл бермаслик учун Алматы ва Нур-Султон шаҳарларида блок постлар ишга тушади. Уларда кеча-кундуз Мудофаа вазирлиги ҳамда полиция хизматчилари навбатчилик қилади. Нур-Султон шаҳри полиция департаменти раҳбари Ержан Саденов маълум қилди. Пойтахтда 6 та махсус бекати қўйилди. Шунингдек, фуқароларда шошилинч муаммолар туғилган тақдирда шошилинч чора-тадбирлар кўриш учун штаб тузилди. Карантин тартибини бузмаслик бўйича олдини олиш ишлари амалга оширилади.

Алматида эса 24 та блок пост ишлайди. Бу объектлар шаҳарга кириш жойлари ва 10 та магистраль кўчага ўрнатилади. Алмати ҳокими ўринбосари Ерлан Қўжағапанов айтишича, 22 мартда барча блок постлар ёпилади. Ҳаво ва темирйўл қатнови тўхтайди. Халқаро рейслар чекланади.