ФВ вақтида зарур бўлиши мумкин бўлган телефон рақамлари

ФВ вақтида зарур бўлиши мумкин бўлган телефон рақамлари

Ахборот оқимида саросима тушмаслик учун нима қилиш керак? “Kazakh TV” канали мухбирлари ушбу мураккаб кунларда сутка давомида меҳнат қилаётган ва бекор қилинган авиарейслар ҳамда мамлакатнинг йирик мегаполисларида ФВ тартиби юзасидан маслаҳат беришга тайёр турган хизматлар юзасидан маълумот тўплаб, тақдим этди.

1406- Бу рақам орқали қўнғироқ қилсангиз, сиз ва яқинларингизда шубҳали белгилар сезилган тақдирда нима қилиш кераклигини билиб оласиз. Таҳлиллар топшириш учун қаерга бориш кераклиги ҳамда мамлакатда  коронавирус бўйича аҳвол қандайлигини шу ердан аниқлаш мумкин.

Шунга ўхшаш саволларни Qoldau 24/7 иловаси орқали ҳам юбориш мумкин. Мурожаатга тартиб рақами берилади. Шахсий кабинетда эса унинг статусини текшириш мумкин.

103- бошингизда, кўкракда оғриқ пайдо бўлса, тумов, пневмония, безгак, юқори ҳарорат сезилса, юрак уриши, нафас олиши тезлашса дарҳол шу рақамларга телефон қилинг.

+7 7172-27-91-12- ушбу рақам орқали хориждаги юртдошларимизнинг Қозоғистонга қайтиши тўғрисида маълумот олиш мумкин. «Қамқўр» жамғармаси туристик кодга мувофиқ фуқаролар давлатдан ташқарига чиқиб кетаётганда уларга бериладиган туристик кодга мувофиқ, аризаларга жавоб беради.

+7 7172-64-58-41- бу рақам орқали қозоғистонликлар бекор қилинган ва чекланган доимий йўналишлар ҳақида маълумот олиши мумкин.

+7 727-254-40-07-  бу – Алмати полицияси колл-маркази. У орқали карантин тартиби бўйича саволлар бера оласиз.

 

Фото:mightycall.ru