Биржан Нуримбетов: «Масофадан ишлаш маошни камайтирмайди»

Биржан Нуримбетов: «Масофадан ишлаш маошни камайтирмайди»

Масофадан ишлаш қозоғистонликларнинг ойлик маошига таъсир кўрсатмайди. Коммуникациялар марказида ўтган брифингда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Биржан Нуримбетов шундай баёнот берди. Вазирнинг таъкидлашича, бунда давлат ташкилотлари ҳам, хусусий ташкилотлар ҳам кўзда тутилган. Унинг айтишича, масофадан ишлаган тақдирда ҳам меҳнат тартиби ва иш вақти ҳисоби Меҳнат кодексининг 138 моддасига мувофиқ ҳисобланади. Маҳкама раҳбари маошлар аввалгилари каби, яъни тўла ҳажмда тўланишини кўрсатиб ўтди.

Масофадан ишлаш имконияти бўлмаган тақдирда, иш берувчи Меҳнат кодексининг 70-моддасига кўра қисқартирилган ёки тўлиқ бўлмаган иш куни жорий этиши мумкин.

Шу тариқа, иш берувчи иш ҳафтасини ёки иш соатларини қисқартириш тўғрисида буйруқ чиқаришга ҳақли. Бунда маош ходимларнинг ишлаган вақтига қараб чиқарилади.

Бирорта корхона ишини тўхтатишига тўғри келса – иш берувчи барча ходимларга энг кам маош миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаши зарур, дею таъкидлади Нуримбетов.

Фото: zakon.kz