Қозоғистон Республикаси Бош прокурори: «Кўрилаётган тадбирларни тўғри қабул қилишингизни сўрайман»

Қозоғистон Республикаси Бош прокурори: «Кўрилаётган тадбирларни тўғри қабул қилишингизни сўрайман»

Фавқулодда ҳолат ва Нур-Султон, Алмати шаҳарларида карантин тартиби амалда бўлган вақтда белгиланган чекловчи тадбирларга риоя этмаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси маълумот тарқатди. Шу жумладан, Фавқулодда ҳолат вақтида ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармаслик жиноий жавобгарликка олиб келади. Жиноят кодексининг 379-моддасига кўра, қонунбузар 2 минг ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима тўлашдан тортиб, 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Фуқароларнинг карантиндан бош тортиши ҳам жавобгарликка олиб келади. Бундай вазиятда 10 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима тўлаши ёки 15 суткагача ҳибсга олиниши мумкин. Агарда бундай иш тутиш туфайли одамларга оммавий равишда касал юқса ёки кимдингдир ўлимига сабаб бўлса Жиноят кодекси 304-моддаси доирасида жиноий жавобгарлик кўзда тутилган: 2 минг ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима тўлашдан тортиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Маълумотда шундай дейилган: "Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Кўрилаётган тадбирларни тўғри қабул қилишингизни, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги хизматчилари қонуний талабларини бажаришингизни ва уларга инфекция ҳолларини аниқлаш, тарқалишининг олдини олишда ёрдам беришингизни сўраймиз».

Шунингдек, прокуратура фуқароларни ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмаслик ва иғволарга учмасликка чақирди.

Айни вақтда, Фавқулодда ҳолатда кўзда тутилган чекловларга риоя этмаган фуқароларга нисбатан жазо чоралари кўриляпти. Шу жумладан, тақиқларга қарамай тўй ўтказган Туркистон вилоятида яшовчи шахсга нисбатан маъмурий иш очилган.

 

Фото: logincasino.com