Маржан Ершунинг “Юрагим менинг” тўплами тақдимоти бўлиб ўтди

Маданий-гуманитар ҳамкорлик – Қирғизистон-Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларда муҳим ўрин тутувчи соҳа. Икки давлат зиёлилари ва жамоатчилиги иштирокида кўргазмалар, концертлар, халқаро илмий конференция ва  симпозиумлар мунтазам ўтказилади. Масалан, яқинда Бишкекда қозоғистонлик шоира Маржан Ершунинг «Юрагим менинг» тўплами тақдимоти ўтказилди. Унга муаллифнинг аввалроқ қирғиз тилига таржима қилинган шеърлари жамланган. Ўзига хос шеърият баёзи Манас ва Чингиз Айтматов номли миллий академияда тақдим этилди.

АЛТИНАЙ ТЕМИРОВА, ШОИРА-ТАРЖИМОН:

- Биз Маржан билан гўзал Ўш шаҳрида танишгандик. Учрашув мустаҳкам дўстлигимиз ва ижодий алоқаларимиз дебочаси бўлди. Кўплаб қизиқарли лойиҳалар туғилди. Ижодимизни халққа етказиш йўлида бир-биримизни қўллаб-қувватлай бошладик.

Шеърият, наср, сатира ва драма. Бу жанрларнинг ҳар бири иқтидорли адиба Маржан Ершу ижодига хос. Бугунги кунда муаллифнинг китобхонлар кўнглини топган салкам йигирмата китоби чоп этилган. «Чироқ», «Фироқ», «Эрик Қурманғалиев», «Аламан» ва «Ўраз бий» асарлари шулар жумласидан.

МАРЖАН ЕРШУ, ШОИРА, ТАРЖИМОН, ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ НОМЗОДИ:

- Бу китобга қизиқиш катталиги мени жуда қувонтиради. Биринчи марта тўплам 100 нусхада чоп этилганди. Сўнг яна 100 нусхага буюртма берилди. Бу сафар эса 500 нусха қўшимча адад талаб қилинди. Бу ҳолат, энг аввало, китобхонлар қизиқиши юксаклигини кўрсатади.

Тадбирда Жантурин номли Атирау вилоят филармонияси артистлари, «Аманат Мюзик» мактаби ўқувчилари, шунингдек, Қозоғистонда ва Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Саламат Садиқова ҳамда Қозоғистон Республикасида  хизмат кўрсатган артист Сауле Жанпеисова иштирок этди.

Фото: twitter.com