«Ўралман» атамаси «қондош» билан алмаштирилади

«Ўралман» атамаси «қондош» билан алмаштирилади. Қозоғистон миграция қонунчилигига киритилаётган янги ўзгаришлар қаторига шундай меъёр ҳам киритилди. Аввалроқ Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тарихий юртига қайтаётган этник қозоқларни шундай аташни таклиф қилганди. Умуман олганда, қонун лойиҳасида кўзда тутилган ўзгаришлар Қозоғистонга репатриантлар ҳамда кўчиб келаётганлар учун қулай шарт-шароит яратишни кўзда тутган.

Инвестициявий иқлимни шакллантириш учун ташқи меҳнат миграциясини ислоҳ қилиш таклиф этилган. Парламент Мажлиси янги ўзгаришларни иккинчи ўқишда қабул қилди. Лойиҳа кўриб чиқиш учун Сенатга йўлланди.

Фото: qandastar.kz