«Тумар» телевизион беллашуви бошланди

«Тумар» миллий телевизион беллашуви «Шорт саҳифаси» ҳар йилгидан аввалроқ эълон қилинди. Биринчи марта бу маълумотлар тадбир арафасида кўпчиликка маълум бўлди. Танловда 10 номинация бўйича ғолиб аниқланади. Шундан тўққизтасида «Хабар» Агентлиги вакиллари ўз омадини синаб кўради. «Kazakh TV» канали иши «Энг яхши телевизион сериал», «Энг яхши ҳужжатли фильм» ҳамда «Энг яхши режиссёрлик иши» каби номинацияларда баҳоланади.

«Тумар-2020» нинг яна бир ўзига хослиги – бу йил ҳакамлар ҳайъатида Нью-Йорк киноакадемияси мураббийси, ТЭФИ мукофоти соҳиби, тележурналист Евгения Власова ҳам бор. У лойиҳа тарихида илк бора хориждан таклиф қилинган ҳакам. Шуни ҳам айтиш керакки, ғолибларга 1 миллион тенге ҳажмида пул мукофоти берилади.

Фото: inform.kz