Туркистон шаҳрида этно-маданий боғ бунёд этилмоқда

Шарқ бозори, ҳунармандлар кўчаси, кўчманчилар манзилгоҳи, хон чодири, ўрта асрлар ошхонаси ва бошқа кўп иншоотлар. Туркистон шаҳрида, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ёнида Қозоғистонда тенги бўлмаган ўзига хос этно-маданий боғ бунёд этилмоқда. Улкан лойиҳа Наврўз байрамини нишонлаш учун бошлаб юборилди. Бу ерда Қозоқ хонлиги, 19-асрда номадлар маиший турмуши ва ҳаёти ҳақида кўп нарса ўрганиш мумкин. Масалан, ҳунармандлар қўналғасида темир, ёғоч, чармдан турли буюмлар ишланади, гиламлар тўқилади. Шу билан бирга, меҳмонлар кўчманчилар таомларини татиб кўриши мумкин.

АЙКО ТОКЕН, ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА РАҲБАРИ:

– Мазкур квартал ўрта асрларга хос қиёфа олади, бу ерда 40 тача ҳунарманд бўлади, улар ташриф буюрувчилар ва сайёҳларга мастер-класс ўтади. Айни вақтда улардан ўрта асрлар технологияси ёрдамида гилам тўқишни ўрганиб олиш мумкин. Кулолчилик, чарм буюмлари ясашни ҳам. Унда ҳар бир хоҳловчи қатнаша олади.

Наврўз байрами арафасида рўёбга чиқарилган ўзига хос лойиҳа ташриф буюрувчилар ва хорижлик сайёҳларни бой қозоқ маданияти ва тарихи билан таништиради.

РАШИД АЮПОВ, ТУРКИСТОН ШАҲРИ ҲОКИМИ:

Бу ерда ҳар йили ўтов тикилади. Ўзига хос этноовул барпо этилади. Жорий йилда бу форматни ўзгартирмоқчимиз. Этноовулда профессионал актёрлар ишлайди, улар қозоқ халқи тарихи-маданияти ҳақида ҳикоя қилади. Шу ернинг ўзида 14, 15 ва 19-асрлар даври билан танишиш мумкин. Мақсад – меҳмонларга ўша даврлар турмушини кўрсатиш ва шу тариқа сайёҳ жалб этиш.

Байрам кунлари меҳмонлар пахса деворли уйларга ташриф буюриши ва ёғоч деворларни ўз кўзи билан кўриши мумкин. Айтиш жоиз, объектлар маълум талаблар ва ўлчамларга мувофиқ қуриляпти. Ўзига хос лойиҳа 15 март куни очилиши режалаштирилган.

Фото: www.inform.kz