Баҳорги сув тошқинларига қарши чоралар кўрилмоқда

Жорий йилда Қозоғистонда қиш ўтган йилгига нисбатан 2-3 ҳафта илгари чекиниши кутилмоқда. Кунлар исиши билан бир вақтда юз бериши мумкин бўлган тошқинлар хавфини ҳисобга олган ҳолда тегишли хизматлар тайёргарлик ишларини кучайтирди. Ҳукумат уйи қошида ўтказилган махсус брифингда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Юрий Ильин бу ҳақда маълумот берди. Шунингдек, пойтахтда, Ақмўла, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Қўстанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида аҳвол оғирлашиши хавфи бор. Маҳаллий ижро органлари аҳоли манзилгоҳларидан 8,8 миллион куб метрдан зиёд қор чиқарган. Айни вақтда, инерт материаллар, қум солинган қоплар ва портлатувчи моддалар захираси тайёрлаб қўйилган. Сув босган тақдирда аҳолини кўчириш учун 1707 та манзил тайёрланган, маршрутлар аниқланган, зарур транспорт воситалари ажратилган. Соҳа раҳбари ўринбосари фавқулодда ҳолат юз берган тақдирда кўриладиган чора-тадбирлар ва зарур нарсалар рўйхатини ҳам тилга олди.

ЮРИЙ ИЛЬИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

Мавжуд тахминлар 1 февралгача бўлган вазиятга кўра чиқарилган. Шунга асосланиб, аҳолига бевосита хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда иш майдонини белгилаб олдик. Баҳорги қор эриши туфайли фавқулодда ҳолатлар юз бериши мумкин бўлган 600 та аҳоли манзилгоҳи назоратимизда. Об-ҳавони кузатиш маркази берган янада аниқроқ маълумотларга кўра, 1 мартдан фаолият юритамиз ва қор кўп йиғилиб қолган участкаларда юз бериш эҳтимоли бўлган вазиятлар бўйича тайёргарлик кўрамиз. Сув тошқини юз берса, ҳужжатлар, қимматбаҳо буюмлар, биринчи эҳтиёж буюмларини олишингизни сўраймиз.

Фото: inbusiness.kz