Нидерландияда Абай мероси ўрганилмоқда

Нидерландияда буюк Абай мероси ўрганилмоқда. Қозоқ ёзувчиси Мухтор Авезовнинг невараси Зифа-Алуа турмуш ўртоғи, голландиялик олим – арабшунос ва туркшунос Роберт Эрмерс билан бирга бир неча йилдан буён қозоқ шоири ижодини тадқиқ этмоқда. Шу кунларда олимлар Абай «Қора сўзлари»ни инглиз ва нидерланд тилларига таржима қилиш устида ишлаяпти.

РОБЕРТ ЭРМЕРС, ТУРКШУНОС, АРАБШУНОС, ЛИНГВИСТИКА БЎЙИЧА ФАН ДОКТОРИ:

- Абай ижодида биз, келгуси авлод учун жуда кўп насиҳатлар бор, асарларидан сабоқ чиқариш мумкин. Энг муҳими – у бизга қозоқ тили нақадар гўзаллигини бор бўйича намойиш этган. Мутафаккир яратган асарлар тили шу қадар кенг ва бойки, уларни тўлақонли тушуна олиш учун қозоқ тилини ўрганиш шарт.

Натан Виссер қозоқча қўшиқларни бажонидил ижро этади. У ўн йил Қозоғистонда яшади, шу ерда тил ўрганди. Қозоқ овулида истиқомат қилар экан, юртимиз маданияти ва анъаналари ҳақида кўп нарса билиб олди. Ҳозир у Абайнинг ўлмас асарларини асл нусхада ўқиб, ундаги фалсафани тўла-тўкис англаб етишга ҳаракат қилмоқда.

НАТАН ВИССЕР, НИДЕРЛАНДИЯЛИК ЭРГОТЕРАПЕВТ:

- Бу матн голландча шундай: агар Аллоҳга ишонсанг ва имконият, истеъдоддан фойдалансанг, тошни ҳам юмшатиш мумкин. Аммо унинг маъносини тўғри англаш учун матнни голланд ва қозоқ тилларида ўқиб чиқишим зарур.

Қозоғистонда Натан Виссер ўз тақдирини учратди – нидерландиялик  волонтёр Эвелин билан танишди. Улар шу ерда турмуш қурди ва уч нафар фарзанд кўрди, уларга қозоқча исмлар берилган. Натан ва Эвелин Берик, Аяна ва Сауле улғайгач, оила бунёд этилган мамлакатни уларга батафсил таништириш орзусида.

Фото: Хабар 24