Пойтахтда «Ал-Форобий ва замонавий қозоқ фалсафаси» мавзусида анжуман бўлиб ўтди

Оилавий қадриятлар, миллий ўзига хослик ва глобал дунёқараш. Ал-Форобий фалсафаси асосидан ўрин олган ушбу учта постулат замонавий ёш авлоднинг маънавий-маърифий шаклланиши негизи бўлиши лозим. Пойтахтда бўлиб ўтган анжуманда қозоғистонлик тадқиқотчи Султан Жайиқ шундай фикр билдирди. Форумда республиканинг деярли барча қисмларидан олимлар ва талабалар иштирок этди. Улар Абу Наср ал-Форобий трактатлари жаҳон маданияти ва цивилизациясига катта улуш қўшгани, бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганига эътибор қаратдилар. Унинг ғоялари жаҳон фалсафаси, этика, мантиқ, математика, мусиқа назарияси, диншунослик, давлат ва ҳуқуқ тизими каби фанларни бойитган.

СУЛТАН ЖАЙИҚ, С. БАИШЕВ НОМЛИ АҚТЎБЕ УНИВЕРСИТЕТИ ДОЦЕНТИ:

- «Фозиллар шаҳри» китобида Абу Наср ал-Форобий ўзи яшаган даврда ҳам, бугунги кунда ҳам мавжуд умуминсониятга оид муаммо ва масалаларни кўтаради. Одамлар ўртасидаги муносабатлар, инсонийлик, ўзаро ҳурмат ҳақида мушоҳада юритади. Булар барчаси ўз устида ва шахсияти устида ишлашни талаб қилади, ёш авлод учун маълум даражада йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қила олади.

Фото: 24smi.org