Шимолий Қозоғистонда йиртқич қушлар билан ов беллашуви бўлиб ўтди

Шимолий Қозоғистон вилоятида йиртқич қушлар билан ов қилувчи усталар беллашуви давом этмоқда. 3 кунлик биринчиликда мамлакатнинг 13 минтақасидан бургутчилар жам бўлган. Қизиқарли беллашувларда элликдан ортиқ қанотли овчи иштирок этади. 3-босқичда ўтадиган беллашувларда қуш эгаси билан бирга ишлаши, эркин учиши ва ўлжани овлаши баҳоланади. Ташкилотчилар айтишича, бундай мусобақалар ўтказиш мазкур вилоятда анъанага айланган.

САМҒАТ ҒАЛИМ, БЕЛЛАШУВ ИШТИРОКЧИСИ:

- Қадимий анъаналар тикланаётгани одамни қувонтиради. Ҳозирда бургутчилар беллашуви жуда оммалашган. Маънавий қадриятларимизни сақлаб қолиш ва оммалаштириш муҳим. Шунинг учун Туйғин билан бирга бундай тадбирларда фаол қатнашамиз. Бу сафар Шимолий Қозоғистонни қўллаб-қувватлашга қарор қилдик. Ёшларда ҳам бу спортга қизиқиш катталиги мени мамнун қилади. 

БАЗАРБЕК КУНТУҒАН ЎҒЛИ, СПОРТ ИШЛАРИ ҚЎМИТАСИ КАТТА ТРЕНЕРИ:

- Республиканинг бошқа шаҳарларида бўлгани каби, бу ерда, шимолда ҳам бошқарма қошида айнан шундай тадбирлар билан шуғулланадиган алоҳида бўлим ташкил қилиниши ҳақида спорт бошқармаси билан келишиб олдик.  Бугунги кундаги асосий вазифамиз – миллий спорт турларини ташвиқ қилиш ва оммалаштиришдан иборат.