“Бек Эйр” ҳалокати сабаблари аниқланмоқда

“Бек Эйр” ҳалокати сабаблари аниқланмоқда

«Бек эйр» компаниясига қарашли Фоккер-100 самолёти фалокатга учраганига икки ой вақт бўлган бўлса-да, унинг ҳақиқий сабаби аниқланганича йўқ. Халқаро авиация қўмитаси компьютер графикаси ёрдамида бу фожиа қандай юз берганини кўрсатди. Видеороликда самолёт Алмати аэропортидан учиб чиққач, 6 метр баландликка кўтарилган, сўнг чапга 5 даражага, кейин ўнг томонга 19 даражага кескин бурилгани аниқланди. Фалокатни тафтиш қилаётган комиссия раиси Қанат Тусипбеков ишлар қачон якунланишини айтмаса-да, сабаблар аниқланаётганига эътибор қаратди. Аввалроқ тўрт тахмин айтилганди. Бугунги кунда унга юк ортиш меъёрлари бузилмагани маълум бўлди.

ВИКТОР СОРОЧЕНКО, ХАЛҚАРО АВИАЦИЯ ҚЎМИТАСИ БОШ ДИРЕКТОРИ: 

- Мазкур самолёти фалокатига сабаб бўлиши мумкин бўлган икки ҳолат бор. Биринчиси – қанотларда техник кемтиклик борлиги, унинг кўтариш қобилияти пасайиши. Иккинчиси – қанотларни муз қоплаши. Комиссия авиаҳалокат юз берганидан кейин самолётни кўздан кечираркан, унинг қанотларида муаммо йўқлигини аниқлади. Тажрибамдан келиб чиққан ҳолда, бошқа сабаб кўрмаяпман. Шунинг учун ҳам самолёт қанотларини  муз қопланиши эҳтимолига эътибор берамиз.

Фото: sputniknews.kz


×