Олимлар Каспий тюлени яшаш муҳитини ўрганади

Олимлар Каспий тюлени яшаш муҳитини ўрганади

Каспий денгизи соҳилларида қанча тюлен яшайди? Қозоғистон ва Россия олимлари бу саволга жавоб излашяпти. Биргаликда амалга ошириладиган тадқиқотлар давомида сут эмизувчилар сони билан бирга улар яшаётган муҳит шароити ҳам ўрганилади. Ҳисобга олиш учун мутахассислар авиация ва замонавий техника – тепловизор ҳамда синхрон суратга олувчи фотокамералардан фойдаланиш ниятида. Таъкидлаш жоизки, шу каби сўнгги тадқиқотлар 2012 йилда амалга оширилган. Ўшанда минтақада жами 100 мингта жонивор борлигини аниқланган.

ФЁДОР КЛИМОВ, АМАЛИЙ ЭКОЛОГИЯ ҚОЗОҒИСТОН АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ:

- Биз уларнинг айнан қанча эканлиги аниқлашимиз ва жамоатчиликка тегишли рақамларни маълум қилишимиз зарур. Мана шу тадқиқот доирасида биз кема хавфсиз ҳаракати йўналишларини ишлаб чиқиш заруратини ҳам тилга оламиз. Жониворларни ҳисоблаймиз, тўпланган жойларни аниқлаймиз ва уларга зарар етказмасдан айланиб ўтиш учун тавсия берамиз. Тадқиқотлар давомида олинган маълумотларга кўра, белги қўйилган Каспий тюленининг Бокугача чўзилган тарқалиш ҳудудини кўрсатиб берамиз. Ўрта Каспийда эса улар озуқа ортидан ҳаракатланади.

Фото: kursiv.kz