Алмати вилоятида тоғ туризми жадал ривожланмоқда

Тоғ туризми ёрдамида яхшигина даромад олиш мумкин. Экспертлар таъкидлашича, жаҳонда бундай шаклда вақт ўтказиш билан шуғулланувчи саёҳатчилар сони ортиб боряпти. Алмати вилоятидаги Хон Тангри чўққисига меҳмонлар жуда кўп жалб қилинади. 2018 йилда унинг ёнбағирларида юздан ортиқ одам ҳордиқ чиқарса, ўтган йили саёҳатчилар сони икки марта ортди. Туристлар қаторида профессионал альпинистлар ҳам, ҳаваскор тоққа кўтарилувчилар ҳам бор. Меҳмонлар талабини қондириш мақсадида Алмати вилоятининг Райимбек туманида 2 йил ичида 5 та замонавий дам олиш ҳудуди очилди. Эндиликда, маҳаллий раҳбарлар тоғ юқорисидаги арқонйўлли «Ақбулақ» турбазасини  тиклаш ва этно-овул очиш ниятида.

НУРБЎЛ САҒАТБЕК ЎҒЛИ, РАЙИМБЕК ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бизга инвесторлар ҳам келади, қаерда дам олиш зоналари  қуриш маъқуллигини сўрайди. Ҳозир Хон Тангри ёнбағирларида этно-овул очиш режалаштирилган. Мармар деворга олиб борувчи йўлни тиклаш ниятидамиз. Шунингдек, бизда Қоракўл, Ақкўл кўллари бор, уларгача борадиган пиёда ва отлиқ туристик йўналишлар яратамиз.

БЕКБЎЛАТ БИРЖАНОВ, ТУРИСТ:

- Чанғи спорти - саломатлик, адреналин, дегани. Менимча, минтақамиз айнан тоғ-чанғи туризми учун яратилган. Бу ерга келган ҳеч бир инсон тоғ чўққиларига маҳлиё бўлмай қолмайди.

Фото: kapital.kz