Кўп болали оилаларга нафақа миқдори оширилади

Саккиз ва ундан ортиқ фарзанд тарбияланаётган оилаларга бериладиган давлат нафақаси оширилади. Бу ҳақда коллегия кенгайтирилган йиғилишида Меҳнат ва аҳолини  ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди. Бугунги кунда оилада еттинчи ва ундан кейин туғилган фарзандларга давлат аниқ белгиланган миқдорда, 75 минг тенге атрофида маблағ ажратади. Даражалаб ёндашув орқали бу кўрсаткич 160 минг тенгегача етиши мумкин. Қозоғистонда 15 фарзандни тарбиялаётган энг болажон оила шундай ёрдам пули олиши мумкин. Вазир айтишича, шу кунларда қонун лойиҳаси мувофиқлаштирилмоқда. Ўзгаришлар қачон қабул қилинишидан қатъи назар, 1 январдан бошлаб янги стандартлар бўйича иш тутилади. 

БИРЖАН НУРИМБЕТОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ВАЗИРИ:

- Биз кўрсаткичларни тузатиш ва даражалашни  давом эттиришга қарор қилдик. Энди 8-фарзанд туғилганида, аввалгидек 74 минг эмас, деярли 85 минг берилади,  9-фарзандда - 96, 10-сида - 106 минг. 15-фарзанд учун – 159 минг тенге.  Ҳар бир навбатдаги фарзанд учун 10 минг 600 тенгедан қўшиб борамиз. Ва бу нарса тўғри, деб ҳисоблайман. Чунки минтақаларда 11-12 болани тарбиялаётган бўлса-да, 7 болага мўлжалланган нафақа олаётган оналар бизга мурожаат этганди.

Фото: 365info.kz