«Аждодлар изидан» - Жанубий-Шарқий Осиёда

«Аждодлар изидан» - Жанубий-Шарқий Осиёда! Саёҳатчи Сапар Исқақов раҳбарлигидаги юртимизнинг машҳур экспедицияси ўз ишини давом эттирмоқда. Кейинги марра - Вьетнам, Индонезия ҳамда Мьянма давлатлари. Икки ҳафталик хизмат сафари давомида Сапар Исқақов ва жамоаси Жанубий-Шарқий Осиёда қолган боболар меросини суриштиради. Эслатамиз, «Аждодлар изидан» лойиҳаси 2016 йили ўз ишини бошлаган. Пойтахтда бўлиб ўтган брифинг давомида Сапар Исқақов лойиҳа 2023 йилгача узайтирилганини айтди. Келгусида жаҳоннинг яна 50 дан ортиқ давлатига бориш режа қилинган.

САПАР ИСҚАҚОВ, САЁҲАТЧИ, «АЖДОДЛАР ИЗИДАН»  ИЛМИЙ ЭКСПЕДИЦИЯСИ МУАЛЛИФИ:

- 49 та хорижий давлатда бўлдик. Кўп жойларда аждодлар изини аниқлаяпмиз. Тадқиқот телеканаллар орқали намойиш қилинмоқда. Келгуси режада Жанубий Шарқ давлатлари. Уларда ҳам ота-боболаримиз, улар отлари қолдирган из борлиги шубҳасиз. Буни тасдиқловчи кўплаб артефактлар бор. Уларни тўплаб, ҳужжатли фильм яратиб, халқимизга етказишимиз керак.

«Аждодлар изидан» муаллифлик лойиҳаси асосида бугунги кунгача «Казах-ТВ» телеканалида 65 та ҳужжатли фильм намойиш этилди. 2023 йилгача улар сони икки марта ортиши, 150 та ҳужжатли фильм томошабинлар эътиборига ҳавола қилиниши мўлжалланган.  

ТАЛҒАТБЕК АБДИҚЎЖАЕВ, «ХАБАР-24» ТЕЛЕКАНАЛИ МУХБИРИ:

- Мен «Аждодлар изидан» экспедицияси билан бирга 2018 йилдан бери дунё кезаман. Ўтган вақт мобайнида бир қанча мамлакатларда бўлдик. Хизмат сафари натижалари жадал суръатда «Хабар-24» каналидаэфирга  узатилади. Хабар кўринишида янгиликлар дастурига киритилади. «Казах-ТВ» каналида ҳам берилади. Асосий ҳужжатли фильм эса кейинроқ, тўла-тўкис, тафсилотлари билан, тарихчиларнинг ҳар томонлама таҳлилидан сўнг намойиш қилинади.