Бутун дунёда 1 миллиарддан ошиқ одам волонтёрлик ҳаракатига жалб қилинган

Бутун дунёда 1 миллиарддан зиёд киши волонтёрлик ҳаракатига жалб этилган. Уларнинг асосий вазифаси – эпидемиялар, камбағаллик, иқлим ўзгаришлари, саводсизлик билан курашишда ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш. БМТ ҳам тараққиёт йўналишларига доир глобал дастурни татбиқ қилади. Унда бугунги кунда 6 яримдан ошиқроқ одам иштирок этади. Таъкидлаш керак, мамлакатимиздаги муҳим халқаро тадбирларни ўтказишда ҳам айнан волонтёрлар катта роль ўйнаган. 2010 йилдаги ЕХҲТ саммити, Осиё ўйинлари, Универсиада ва ЭКСПО бунга мисол. Алматилик кўнгиллилар ҳам ўз билим ва малакаси билан бўлиша олади. Мана, бир йилдан ошдики, улар мактаб ўқувчиларига инглиз тилини ўзлаштиришда кўмаклашмоқда. Дарслар болалар кутубхонасида ўтилади.

АСЕТ ДАНЬЯЛОВ, ВОЛОНТЁР:

- Ўзига яраша мураккаб, аммо қизиқарли. Одамларда волонтёрлик билан шуғулланиш, кўмаклашишга эҳтиёж бор, лекин қаерда ва қандай ёрдам кўрсатишни билмаслиги мумкин. Масалан, мен ҳам бир пайтлар нимадир қилишни истаганман, аммо қандай, ким билан амалга оширишни билмаганман. Тажрибалар билан ўртоқлашишни, ташкилот сифатида ривожланишни ўйлаяпман, бу жуда ажойиб ғоя, деб биламан.

Фото: volunteerhub.com