Абайшунослик мактаби асосчиси – Қайим Мухамедханов

Бу инсон абайшунослик мактаби пойдеворини яратган. Абайшуносликни илмий йўналишга айлантиришда катта маҳнатлари сингган олим. Семейдаги Абай музейи ташкилотчиси. Пойтахтда Қайим Мухамедхановнинг тадқиқот ишларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Олимнинг энг муҳим хизмати - Абай асарлари текстологияси мавзусида ёзилган илмий ишидир. Олимлар фикрича, унга тенг келадиган тадқиқот қозоқ адабиётида йўқ. Қайим Мухамедхановнинг олим сифатида шаклланишига отаси таъсири катта бўлган, дейди улар.

ЗАНҒАР КАРИМХАН, ЕВРОСИЁ МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ДОКТОРАНТИ:

- Аслини олганда отаси тўплаган бой кутубхона, у обуна бўлган қозоқча газеталар туфайли ҳам Қайимнинг абайшуносликка қўшган ҳиссаси улкан бўлди. Қайим Мухамедханов 40-йилларда, уруш вақти, урушдан кейин Абай овулида одамлар орасида юриб, шоирдан қолган экспонатларни тўплаган, улар музейдан жой олишига сабабчи бўлган, Абай музейи ташкил этилиши, унга раҳбарлик қилгани билан тарихда номи қолган шахс.

Фото: zakon.kz