«Тумар-2020» миллий телевизион мукофотга буюртмалар қабул қилиш бошланди

«Тумар-2020» миллий телевизион мукофотга буюртмалар қабул қилиш бошланди

«Тумар-2020» миллий телевизион мукофотга буюртмалар қабул қилиш бошланди. Ҳар йили ўтказиладиган бу танлов энг яхши ТВ лойиҳаларни аниқлашга йўналтирилган. Буюртмаларни 2 мартгача tvtumar.kz сайти орқали бериш мумкин. Тўртинчи «Тумар» мукофоти кўп жиҳатдан ўтган йиллардагидан фарқ қилади, деб таъкидлайди ташкилотчилар – Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги вакиллари. Жорий йилда ҳакамлар ҳайъати таркибига қозоқ телевиденияси профессионалларидан ташқари халқаро экспертлар ҳам киритилган. Анъанага мувофиқ, «Хабар» агентлиги ҳам энг яхши лойиҳаларини танловда иштирок этиш учун йўллайди. Таъкидлаш жоизки, «Тумар-2020» миллий телевизион мукофоти 13 март куни пойтахтда тантанали равишда топширилади.

Фото: 24.kz