Туркистондаги Яссавий номли халқаро Қозоқ-Турк университетига махсус мақом берилди

Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий номли халқаро Қозоқ-Турк университетига махсус мақом берилди. Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли фармонни имзолади. Эндиликда мазкур олий ўқув юрти академик масалаларда ҳам, бошқарув ва молия масалаларида ҳам мустақил иш тутади. Унда таълимий дастурлар мазмунини танлаш, ўз нусхасидаги дипломлар бериш ва Ph.D. докторлари тайёрлаш имконияти бўлади.

Янги намунадаги дастлабки дипломлар жорий йил битирувчиларига топширилади. Билим масканида қозоғистонликлардан ташқари дунёнинг юздан ортиқ мамлакатидан келган ёшлар таълим олади. Машғулотлар тўрт тилда: қозоқча, русча, инглизча ва турча олиб борилади. Мураббийлардан бир қисми хориждан таклиф қилинган. Таъкидлаш жоизки, университет ўз вақтида республикада биринчи бўлиб халқаро таълим даргоҳи мақомини олганди.

МИРАС ДАУЛЕНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ ВА ФАН ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Ушбу университет қаршисида глобал таълим дастурларини ривожлантириш вазифаси турибди. Бу нима дегани? Глобал дастурларга дунёнинг исталган нуқтасида яшовчи одамлар киришлари мумкин бўлиши лозим. Одамлар ўзлари учун қулай тилда таълим олишлари мумкин бўлади. Бизда у инглиз ва турк тилларида ўқий олади, таълимдан сўнг дунёнинг ҳар қандай нуқтасида ишга кириши мумкин. Мазкур олий ўқув юрти илғор таълимга асосланган йирик дастурларини ривожлантирмоқда ва уларга бутун марказий Осиё минтақасидан кўпроқ талабалар жалб этилади.

Фото: bilimdinews.kz