Тўрегелди Туяқбайнинг «Сөзбиі-Тетралогия» китобининг тақдимоти

«Сўз ҳукмдори – тетралогия». Нур-Султонда қозоғистонлик шоир Тўрегелди Туяқбайнинг шеърий тўплами тақдимоти бўлиб ўтди. Муаллиф 20 йил мобайнида ишлаган тўрт томли китобда замонавий қозоқ шеърияти учун янги жанр – сўз бийи очиб кўрсатилади. Бу феномен, Тўрегелди Туяқбайнинг таъкидлашича, назм санъатининг янги қирраларини очиб беради, буюк шоир ва мутафаккир Абайнинг беқиёс ижодий меросини чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради. Шоир устознинг 175 йиллик юбилейига ўзининг кўп йиллик меҳнатини бахшида этди. Тўрегелди Туяқбайнинг айтишича, китоб қозоқ тилида 5000 нусхада чоп этилди. Яқин келажакда мазкур тўплам бошқа тилларда ҳам нашр этилиши кутиляпти. 

ТЎРЕГЕЛДИ ТУЯҚБАЙ, ШОИР, КИТОБ МУАЛЛИФИ:

 - Бу – шеъриятда янги жанр, бошқа мамлакатлардаги адабий танқидчилар, шоирлар айнан шундай қабул қиляпти. Абай Қозоғистоннинг, мамлакатимизнинг бренди. Инглизлар ўз бренди сифатида Шекспирни илгари сурди, бутун дунёда Шекспирни танишади, немислар эса – Гётени. Биз ҳам Абайни бутун дунёда машҳур қилишимиз керак.

Фото: shalkarfm.kz