Абай асарлари – жаҳон маданияти дурдонаси

Абай Қўнонбоевнинг шеърлари ва қора сўзлари нафақат қозоқ халқи, балки дунё халқларига тегишли. Педагогика фанлари доктори, Хожа Аҳмад Яссавий номли Туркистон университети проректорт Камалбек Беркимбаев шундй ҳисоблайди. Уинг фикрича, ҳар бир мамлакат айсидир бир арбоб номи билан танилган. Абай ҳам Қозоғистон учун айнан шундай бренд бўла олади. Унинг ижодий ишлари бугунги кунда ҳам долзарблигича қолмоқда, шунинг учун ҳам мактабларда абайшунослик предмети жорий этиляпти. Камалбек Беркимбаев, шунингдек, буюк қозоқ шоири ва мутафаккирининг келгуси юбилейини нишонлашга бағишланган президент мақоласи Абай меросини қозоғистонликлар ва мамлакатимиздан ташқарида оммалаштиришга қаратилган, деб ҳисоблайди.

КАМАЛБЕК БЕРКИМБАЕВ, ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ ДОКТОРИ:

 - Абай атрофидагиларни ўқиб-ўрганишга, билимларини мустаҳкамлашга чақирган, ҳамюртлари жамиятнинг муносиб вакиллари бўлиши ва мамлакатга обрў келтиришини истаган. Бу ҳақда у ўз асарларида ёзган. Президент мақоласида Абайни брендга айлантириш туфайли мамлакатимиз шуҳратини ошира олишимиз имконияти ҳақида ёзилган.

Абайнинг адабий меросини ўрта ва олий таълим муассасалари таълимий жараёнига жорий этиш даркор. Қўстанай зиёлилари вакиллари шундай фикр билдирди. Республика Президенти Қосим-Жўмарта Тўқаевнинг «.Абай ва Қозоғистон XXI асрда» мақоласини ўқиганидан сўнг уларда ана шундай тасаввур пайдо бўлган.

ҚАРЛИҒАШ НУРМУХАМБЕТОВА, ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ НОМЗОДИ, ПРОФЕССОР:

 - Абай ғояларини ўрганиб борарканмиз, ҳар бир инсон комил инсон концепциясини тушуниб етиши мумкин. Шунинг учун ҳам олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида буюк қозоқ шоири асарларини ўрганишни мажбурий турда киритиш зарур.

Фото: vechastana.kz