“Хабар” раҳбарига орден берилди

«Хабар» Агентлиги бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ринат Кертаев “Ҳурмат” ордени билан мукофотланди.

Тантанали маросим Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигида ташкил қилинди. Мустақиллик куни арафасида ушбу маҳкама раҳбари Даурен Абаев давлат мукофотини топширди. Турли оммавий ахборот воситалари ва вазирлик бўлинмалари раҳбарлари ҳам медаллар, Фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар олдилар.

РИНАТ КЕРТАЕВ, «ХАБАР» АГЕНТЛИГИ” БОШҚАРУВИ РАИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

-  Фикримча, ушбу мукофот аввало, менга илм берган устозларим, профессорларим меҳнати маҳсули, шунингдек, бу – “хабар”даги барча ҳамкасбларим фаолиятига қўйилган олий баҳо. Мамлакат раҳбарияти, Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигига миннатдорчилик билдираман.