Қозоғистон пойтахтида дипломатик фотокўргазма очилди

Қозоғистон пойтахтида республика мустақиллиги кунига бағишланган дипломатик фотокўргазма очилди. Бирлашган Миллатлар ташкилоти ёрдамида ташкил қилинган тенги йўқ экспозиция мамлакатимиз Миллий музейида тақдим этилган. Унда эксклюзив ҳужжатлар, архив экспонатлари тўпланган.

Улар қаторида Элбошининг Ҳиндистон, Корея, Қувайт, Хитой, Марокаш, Бирлашган Араб амирликлари ва Франция каби мамлакатлар вакиллари билан учрашувлари туширилган фотосуратлар ҳам бор.

Шунингдек, тадбир иштирокчиси бўлган элчихоналар тайёрлаган дунёқарашни кенгайтирувчи видеолавҳалар тақдим этилган. Ташкилотчиларнинг айтишича, ҳар бир сурат  Қозоғистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги муносабатлар ривожидаги муҳим лаҳзаларни акс эттирган. Кўргазма бир ой давом этади.

НАЗЕРКЕ ЖАҚСИЛИҚОВА, ЭКСКУРСОВОД:

- Қозоғистон халқаро майдонда барқарорлик яратувчи, фаровон ва фаол ривожланаётган мамлакат сифатида танилган. Бундан ташқари, мамлакатимиз умумжаҳон ядро қуролига қарши ҳаракат етакчиларидан. Ушбу кўргазма меҳмонларда катта қизиқиш уйғотишига, улар Қозоғистоннинг бошқа мамлакатлар билан нақадар яқин дўстлик алоқаларини ўрнатганига амин бўлиш имконини беришига ишонаман. Бу ерда Элбошининг Фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари ҳам намойиш этиляпти.

Фото: old.elorda.info