Ёшлар йили Туркияда муҳокама қилинди

 

Туркиянинг СакАрия шаҳрида Қозоғистонлик талабалар биринчи қурултойи бўлиб ўтди. «Маънавий янгиланиш» дастури доирасида ташкил қилинган тадбирда Туркиянинг 30 дан ортиқ шаҳридан 250 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди ва уч кун давомида Қозоғистонда «Ёшлар йили» деб эълон қилинган 2019 йилнинг аҳамиятини муҳокама қилишди. 

ЛАЗИЗА НУРПЕИС, ДОКТОРАНТУРА ТАЛАБАСИ:

- Мақсадимиз – хорижда таълим олаётган қозоғистонлик талабаларни бирлаштириш. Биз ўз миллатимизни унутмаслигимиз, нақадар улкан миллий ва маънавий бойликка эгалигимизни эслаб туришимиз керак.

ЭКРЕМ ЮЖЕ, САКАРИЯ МЭРІ:

- Биз қардош халқлармиз. Анъанага кўра, Мустақиллик куни арафасида шу каби муҳим тадбирларни ташкил қиламиз. Ватанингиз муваффақиятлари билан фахрланамиз.

Фото: 24.kz