Қозоғистон Human Development Index рейтингида 50-ўринда

Қозоғистон инсон камолоти рейтинги 50-лигида. Ўзидаги аҳволни бирмунча ўзгартирган ҳолда республика Норвегия, Германия ва Швеция каби давлатлар гуруҳига кира олди. БМТнинг жорий йил Тараққиёт дастури маърузасида бу ҳақда хабар берилди.

Мамлакатимиздаги БМТ Тараққиёт дастури доимий вакили Якуп Беришнинг айтишича, давлатлар рейтинги белгиланадиган асосий кўрсаткичларга кутилаётган умр давомийлиги, ўртача таълим олиш муддати ва жон бошига тўғри келадиган ялпи миллий даромад киради. Шунингдек, ижтимоий ҳимояланганлик даражаси, халқ саломатлиги, гендер тенглиги, атроф муҳитни муҳофазалаш ва фуқароларнинг қарорлар қабул қилишда иштироки ҳам ҳисобга олинган.

Таъкидлаш жоизки, жаҳоннинг турли мамлакатларидаги вазиятнинг бундай таҳлили 1990 йилдан бошлаб мунтазам амалга оширилади.

ЯКУП БЕРИШ, ҚОЗОҒИСТОНДА БМТ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИ ДОИМИЙ ВАКИЛИ:

- Қозоғистон инсон камолоти индекси бўйича 189 мамлакат орасида 50-поғонага чиқди. 2018-2019 йил давомида бу коэффициент кўтарилди ва 15,5 фоизни ташкил қилди. Бу, албатта, катта ютуқ. 1990 йилдан 2018 йилгача кутилаётган умр давомийлиги 5 йилга кўтарилди.  Бу дегани, бугун туғилган бола умри 1990 йилда туғилган одамникидан ўртача 6,5 йилга узунроқ бўлади, дегани. Таълим олишнинг ўртача муддати, яъни одамлар таълим даргоҳларида ўтказадиган, билим олишга сарфлайдиган  ўртача вақти ҳам кўпайди - 2,9 йилга узайди. 

Фото: kursiv.kz


×