«Kazakh TV» энг яхши медиа-ресурс. туризмни илгарилатишда

 

«Kazakh TV» туризмни илгари суриш бобида энг яхши медиа-ресурс, деб тан олинди. Нур-Султонда «National Tourism Awards 2019» танлови якунлари чиқарилди. Танлов ўн номинация бўйича ўтказилди.

Ғолиблар қаторида, шунингдек, «Хабар 24» телеканалининг «Катта шаҳарлар» дастури ҳам бор. Танловга Қозоғистоннинг барча минтақаларидан, туристик бизнесдан жами 114 та буюртма келиб тушди. Саралаш икки босқичда ўтказилди. Биринчисида – туристик ҳамжамиятлардан олинган экспертлар кенгаши ҳар бир номинация бўйича энг кучли номзодларни танлади. Иккинчи босқичда қозоғистонликлар  онлайн-овоз бериш орқали энг кучлиларни танладилар.

Таъкидлаш жоизки, «Kazakh TV» миллий ер йўлдоши телеканали дунёнинг 118 мамлакатига маълумот тарқатади. Каналнинг туризмга бағишланган телевизион лойиҳалари беш тилда берилади.

МАЙЯ БЕКБАЕВА, «KAZAKH TV» ТЕЛЕКАНАЛИ ДИРЕКТОРИ:

- Телеканалимизни туризмни ривожлантиришдаги энг яхши  медиа-ресурс сифатида аташганидан жуда мамнунмиз. Ҳақиқатан ҳам, каналимиз кўп ишлар қиляпти, бизда Қозоғистон, Марказий Осиёга бағишланган  жуда кўп қизиқарли контент томоша қилишингиз мумкин. Ажойиб пейзажлар, ландшафтларимиз, дарё, кўлларимиз улар қаторида. Kazakh TVни янги мавсумда ҳам томоша қилинг, зеро, йил сайин бундай кўрсатувлар сони тобора ортиб боради.

Фото: inform.kz