Нур-Султонда рассом болалар тақдирланди

Қозоғистонда БМТнинг Бола ҳуқуқлари Конвенциясининг 30 йиллиги  нишонланди. Глобаль кампания доирасида пойтахтда  #KIDS4RIGHTS болалар расмлари танлови ғолибларини мукофотладилар. Ижодий беллашувни Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги ваколатхонаси ЮНИСЕФ ҳамда Бельгия ва Швейцария элчихоналари билан ҳамкорликда ўтказди.

Тадбирдан мақсад – Концепция мазмунини акс эттирувчи энг яхши ишларни рағбатлантириш. Танловга Қозоғистоннинг барча қисмларидан 200 дан ортиқ суратлар келиб тушди. Финалга чиққан 30 та ишдан экспозиция ташкил қилинди.

Эслатамиз, Қозоғистонда бу Конвенция 25 йил муқаддам ратиикация қилинганди. Ушбу санада республика болалар ҳуқуқларига риоя этиш бўйича глобаль мажбуриятни зиммасига олганди.

СВЕН-ОЛОВ КАРЛССОН, ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ:

- Биз болалар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенциянинг муҳимлигини эслатиб туришимиз керак. Ва шунинг учун ҳам биз мазкур танловни ташкил қилдик. Бу ерда сиз иштирокчилар картиналарининг бадиий жиҳатларини ҳам баҳолайсиз, айни вақтда, уларнинг қандай ҳуқуқлари борлигини англашини ҳам ҳис этасиз. Ва, ўйлайманки, бу жуда мароқли ҳис.

ГУЛЬМИРА ИЗИМБЕРГЕНОВА, ҒОЛИБНИНГ ОНАСИ:

- Ўғлимнинг исми Ермухаммед Хасим. Ермухаммед ҳар куни бошқа болалар билан қандай ўйнашини тасвирлаган. Бу ерда сиз шаҳардаги хиёбонни, унинг таълим оладиган мактабини кўришингиз мумкин. Имкониятлари чекланган дўстларини ҳам. Биз ҳатто шу каби шаклда бўлса ҳам, болалар ўз ҳиссиётларини, ҳуқуқларини тасвирлаши керак, деб ҳисоблаймиз. Бу эса уларнинг ўзларини анча кўпроқ ҳимоялангандек ҳис этишига ёрдамлашади.

Фото: eeas.europa.eu