Пойтахтда лаборатория синовлари маркази тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтда йилига етти мингдан зиёд илмий тадқиқотлар ва экспертизалар ўтказилади. Бу ерда лаборатория тажрибалари маркази тақдимоти ўтказилди. У жаҳон стандартларига мувофиқ барпо этилган. Марказ иши билан республика соғликни сақлаш вазири ҳамда халқаро экспертлар танишиб чиқди.

Техниканинг сўнгги ютуқлари асосида жиҳозланган лабораторияларда мамлакатимизнинг ҳамда хорижнинг турли дори-дармонлари самарадорлиги, хавфсизлиги ва сифатига кўра микробиологик, физикавий-кимёвий тадқиқотлар ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, бу – ҳисобга кўра, мамлакатимиздаги еттинчи шундай лаборатория.

ЕЛЖАН БИРТАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ:

- Бизнинг вазифамиз – барча қозоғистонликлар саломатлиги учун дори-дармонларни назоратдан ўтказиш. Рўйхатдан ўтказиш учун келтирилганида ҳам, сотиш учун келгуси партияларни олиб кирилганида ҳам, қандайдир кутилмаган зарарли таъсирлари аниқланганда, шубҳалар пайдо бўлганида текшириш учун мана шундай лабораториялар зарур. Уларда дорилар текширилади ва чора-тадбирлар кўрилади. Айнан шундай сифатлилари мамлакатимизда 6 та. Мана, еттинчисини кўриб турибсиз. Улар GLP халқаро стандартларига мослаштириб тайёрланган. Биз ҳозир аккредитациядан ўтишни режалаштирганмиз, шунинг учун ҳам халқаро идоралардаги ҳамкасбларимиз шу ерга келган.

ЧИНАРА МАМБЕТАЛИЕВА, ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛАСИ:

- Мазкур лаборатория марказий бўлгани учун ҳам соҳа пешқадамига айланади, деб ўйлайман. Қозоғистонда шу каби яна бир қанча лабораториялар борлигини биламиз. Марказларимиз ўртасида тиғиз ва ўзаро фойдали ҳамкорлик ўрнатилишига, унинг чуқурлашишига, дори-дармонлар бозорини кузатиш борасида ҳар томонлама ривожланишига умид қиламиз.

Фото: inform.kz